Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ўзбекистон давлат филармонияси ходимлари давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ўзбекистон давлат филармонияси қуйидаги ходимлари давлат мукофоти билан тақдирландилар.


Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз маданиятини юксалтириш, жамият ҳаётида эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик каби қадриятларни қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва ибратли инсоний фазилатлари билан эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори марҳум Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Қурбонов Раҳматжон Хударганович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.


Пахратдинов Ажинияз Шарапатдинович    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси бадиий раҳбари «Дўстлик» ордени


Терегулов Ринат Равилович    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг Б.Зокиров номидаги эстрада-симфоник оркестри олий тоифали артисти «Дўстлик» ордени


Мадрахимова Дилором Алишер қизи    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг «Навбаҳор»  ашула ва рақс ансамбли биринчи тоифали балет артисти «Келажак бунёдкори» медали


Дўстов Аслиддин Фазлиддинович    -    Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси «Шуҳрат» медали


Зиядов Хуршид Файзуллаевич    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси хонандаси «Шуҳрат» медали


Розумова Рахила Абдикаримовна    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли олий тоифали хонандаси «Шуҳрат» медали

Давлат мукофоти билан тақдирланган ходимларни Ўзбекистон давлат филармонияси жамоаси номидан табриклаймиз. Келгуси ижодий фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.
25-08-2021, 18:32 266 0
Оставить комментарий