Ўзбекистон давлат филармониясининг худудий бадиий ва ижодий жамоалари ўртасида республика кўрик-танлови

Ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган ва авлоддан авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган мусиқа, миллий рақс ва эстрада, анъанавий ижрочилик санъатларини янада бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур хурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш, уларда миллий маданиятимиз, қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини юксалтириш мақсадида;

Жорий йилнинг биринчидан еттинчи март кунигача Ўзбекистон давлат Филармониясининг худудий бадиий ва ижодий жамоалари ўртасида республика кўрик-танлови бўлиб ўтади.
 
 Кўрик-танлов Тошкент вилояти “Маданият хафталиги” доирасида Қуйи Чирчиқ тумани “Беруний” мажмуасида ўтказилади.

Кўрик-танлов икки турдан иборат.
 Биринчи турда бадиий ва ижодий жамоалар ўзбек халқ қўшиқлари, мусиқа, миллий рақс ва эстрада, анъанавий ижрочилик йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этишади.
 Иккинчи турда Ўзбекистон ва хорижий композиторлар ва бастакорлар ижод намуналаридан қўшиқ, ўзбек халқ қўшиқлари, мусиқа, миллий рақс ва эстрада, анъанавий ижрочилик йўналишларда ижро маҳоратларини кўрсатишлари ҳамда бидиий ва ижодий жамоаларнинг профессионал муаллифлик ижодиёти ҳам ижро этилиши мумкин.

Кўрик танлов иштирокчилари ижро маҳорати, профессионал тайёргарлиги, касб маҳорати, репертуар савияси, юксак бадиий дид билан ёндашуви, саҳна маданияти ва артистик маҳорати каби мезонлар асосида баҳоланади.

Бадиий ва ижодий жамоалар томонидан ижро этиладиган асарлар тўлиқ жонли ижрода амалга оширилади. 

Ғолиб бўлган бадиий ва ижодий жамоалар диплом, статуэтка ва қуйидаги миқторда
 1-ўрин 300 милион сўм
 2-ўрин 200 милион сўм
 3-ўрин 100 милион сўм пул мукофотлари билан тақдирланишади:
 
 Кўрик танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тошкент вилоят хокимлиги
 
 

20-02-2021, 09:24 63 0
Оставить комментарий