Тошкент шаҳрида “Лазги” рақси бўйича Халқаро онлайн машғулотлар ташкил этилди


Ҳозирги кунда COVID – 19 пандемияси туфайли бутун дунё бўйлаб карантин чекловлари жорий этилди. Шу муносабат билан маданият ва санъат ривожига ҳисса қўшиш мақсадида барча тадбирлар онлайн тарзда ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 27 июл куни, Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва ракс ансамбли томонидан ушбу ансамблда ижод қилиб келаётган мутахассислар билан Халқаро онлайн машғулотлари ўтказилди.


Ансамблнинг бош балетмейстери Шоназар Ботиров билан биргаликда Хоразм халқ рақсларидан 3000 йиллик тарихга эга бўлган «Лазги» рақсини ўрганишга киришилди. Машғулотлар қизиқарли ва тушунарли равишда олиб борилди, хорижий мутахассисларга таржима орқали тушунтириб борилди.


Ушбу Халқаро Онлайн машғулотларига Буюк Британия, Америка, Голландия, Жанубий Корея, Исроил, Канада, Козоғистон ва Белоруссия давлатларидан қизиқувчилар билан мулоқотлар олиб борилди. Уларга рақс харакатлари тушунтириб ўтилди ва амалий натижалар кўрсатилди. 


Хорижий мамлакатларда Хоразм рақс санъатига қизиқиш ортиб бораётган ҳамда қизиқиш билдираётган давлатлардан, рақс бўйича мутахассислар, фольклор санъати намоёндалари, ёш балет артистлари ҳамда рақсга қизиқувчи оддий фуқаролар ҳам қатнашдилар.


Филармония раҳбариятининг таклифига биноан, ушбу Халқаро онлайн машғулотлар филармония режасига киритилиб, мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилиб туриши белгилаб қўйилди.
Албатта, Халқаро онлайн машғулотларининг ушбу санъат турига қизиқувчи ҳорижий фуқароларнинг сони кўпайишига ва шу каби тадбирлар юртимизнинг туризм салоҳиятини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади деб умид қиламиз.
Маълумот учун: Навбатдаги Халқаро онлайн машғулот жорий йилнинг 3 август куни ўтказиш режалаштирилди

www.facebook.com                     www.instagram.com                  www.visittashkent.uz


29-07-2020, 11:36 55 0
Оставить комментарий