"Сўғдиёна" миллий чолғулар камер оркестри Халқаро мусиқа танлови ғолиби

«CA AVE MUSICA - I» Халқаро мусиқа танлови Туркия ҳамда Россия ҳамкорлигида ташкил этилган. Ташкилий қўмита раиси ҳамда ҳакамлар ҳайъати раиси - профессор, академик Борис Тараканов, бадиий раҳбари Илгар Эйюбов. Ўзбекистондан илк маротаба ҳакамлар ҳайъати таркибига ЎзР санъат арбоби, профессор Фируза Абдураҳимова таклиф қилинди. Халқаро танлов масофавий тарзда ўтказилиб, унда 105 нафар иштирокчи 9 та йўналишда (клавиш чолғулар, торли чолғулар, дамли чолғулар, зарбли ҳамда чертма чолғулар, вокал, камер ва оркестр мусиқаси, хор, дирижёрлик, композиция) бўйича иштирок этишди.
"Ўзбекистон давлат филармониясининг "Сўғдиёна" миллий чолғулар камер оркестри ушбу танловда қатнашиб, Гран-При даражасини қўлга киритди. Шу билан бирга оркестр созандалари - Бекзод Тураев (най) - Гран При, Улугбек Юнусов (дутор) - Гран При, Абдумажид Карабаев (дирижёрлик) - 1-ўринни қўлга киритишди. Оркестр ҳамда созандаларнинг юксак ижро маҳорати Ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди. 
Ушбу ҳалқаро танлов Онлайн тарзда амалга оширилди.
22-07-2020, 10:00 98 0
Оставить комментарий