Сирдарё вилоятининг жамоатчилик асосида тузилган “Навқирон ёшлар” симфоник оркестрининг Тошкент шахрида ўтказган концерт дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Сирдарё вилояти  санъатини ривожлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон давлат Филармониясининг Сирдарё вилояти  бўлинмаси қошидаги жамоатчилик асосида тузилган “Навқирон ёшлар”  симфоник оркестрининг  2020 йил 11 март куни  “Баҳор нафаси” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Ёшларни санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, санъат ва   мусиқа ихлосмандлари учун ташкил этилган ушбу тадбирга маданият ва санъат намоёндалари, талаба-ёшлар, турли ташкилот ходимлари таклиф этилди. 


Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг иқтидор ҳамда истеъдодини рўёбга чиқариш, ўз салоҳиятини кенг намойиш қилишига шарт-шароитлар яратиш борасида 2016 йилнинг 15 сентябридан кучга кирган  “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга амал қилган ҳолда Сирдарё вилояти филармонияси  саъй-ҳаракатларга янгича жадаллик бағишлади. 


Ушбу концерт дастури ёшлар ўртасида миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатини кенг тарғиб этиш, уларнинг Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топишида ўзига хос тарбия воситаси сифатида хизмат қилиши, шубҳасиз.

Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмасида жамоатчилик асосида тузилган “Навқирон ёшлар” симфоник оркестри 2019 йил май ойида ташкил этилган бўлиб, мусиқа йўналишидаги нуфузли таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда ижодий жамоаларда меҳнат қилаётган 50 га яқин ёш созандалардан таркиб топган. Икдидорли болалар мактаби директори Адҳам Саманов оркестр жамоаси шакланишида катта хисса қўшган раҳбарлардан бири ҳисобланади. Оркестрнинг биринчи дебют чиқишлари 2019 йил 17 сентябрь куни Тошкент шахрида "Туркистон" санъат саройида ўтказилган эди.


Шундан сўнг Ўзбекистон давлат филармониясиинг “Мусиқа саройи”да иккинчи маротаба ўзининг алоҳида концерт дастурида хор жамоалари, яккахон опера ижрочилари томонидан ижро этилган миллий ҳамда жаҳон мусиқа санъатининг энг сара асарлари билан ижрочилик маҳоратини тамошабинларга намойиш этди. 


Ушбу бўлиб ўтган концерт тадбирида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Асатилло Холиқов, хонандалар Зохид Юсупов, Хуршид Зиядов, Достон Жобборов,  Турсунали Маркаев, Акром Кўшимов, Ойбек Худойбергановлар ижро этган “Обод юрт таронаси” қўшиғи, моҳир балетмейстер Барнохон Холиқова бошчилигидаги “Сирдарё наволари” ансамблининг раққосалари Марченко Анна, Aкбарова Хуршида  Аюбқулова Одина , Умарқулова Нафиса, Ғойипова Муштарий, Эшниёзова Дилшода, Юсупова Машхуралар композитор С.Юдаковнинг “Ёр- Ёр” ва “Қизлар рақси” хамда бастакор  М.Бофоевнинг  “Хоразмча рақс” асарига ижро этган рақслари билан,  “Мумтоз наволар” созандалар ансамбли Қувондиқ Худойберганов, Собир Муллаев, Улуғбек Эгамбердиевлар иштирокида ижро этилган асарлари билан, сухандонлар Обит Икромов ва Дилрабо Бегматоваларнинг чиқишлари билан   қатнашиб томошабинлар олқишларига сазавор бўлдилар. “Навқирон ёшлар” симфоник оркестрининг моҳир дирижёри ўз касбининг устаси Дилмурод Тожиевнинг келажакдаги орзуси жамоани дуне саҳналарига олиб чиқиш.

12-03-2020, 22:37 898 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий