Навоий вилоятида “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири

      Маълумки, оила ва жамият устунлигида аёлга ғамхўрлик кўрсатиш, уни ҳурмат қилиш ҳар доим халқимиз менталитетининг ажралмас қисми бўлиб келган. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнесдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
         Жорий йилнинг 7 март куни Навоий вилояти Кармана туманидаги “Тинчлик” тантаналар масакнида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.

       Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор К.Турсунов тадбирга ташриф буюрган аёлларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик ва барча ишларида муваффақиятлар тилади.       Байрам тадбирида бир гуруҳ вилоятимизнинг фаол хотин-қизлари фаоллиги ва самарали меҳнатлари учун муносиб рағбатлантирилди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси ижодий жамоалари ва вилоятда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ санъаткорлар иштирок этиб, аёлларни мадх этувчи куй-кўшиқлари билан байрамга янада хусункорлик бахш этди.

9-03-2020, 10:12 156 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий