“Pretty women” деб номланган концерт дастури

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон давлат филармонияси Мусиқа саройининг концерт залида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Давлат хор капелласи “Pretty women” деб номланган концерт дастури тақдим этди.

       Дастурда, Муслим Магомаев репертуаридан “Благодарю тебя'', “Принцесса снежная”, композитор Юрий Фаликнинг “Незнакомка”, Консуэло Веласкеснинг “Бесаме мучо”, Андрей Бабаевнинг “Необыкновенные глаза”, Астор Пьяццолланинг Либер тангоси, Флориан Герман ва Адальдизо Феррариснинг “Очи чёрные”, Рой Орбисоннинг “Pretty women”, Исаак Дунаевскийнинг ,, Весна идёт '' ва бошқа қўшиқлар ижро этилди. Концерт меҳмони сифатида “Замин” гуруҳи солистлари Расул Абдуллаев, Анвар Турдуматов, Марат Шаильясовлар иштирок этишди.

Давлат хор капелласи 1952 йил ташкил етилган бўлиб жамоасининг вазифаси нафақат Ўзбекистоннинг хор меросини, балки жаҳон классикасини ҳам тарғиб қилишдир. Овоз санъаткорларнинг асосий воситаси ҳисобланади. Шу сабабли жамоа турли хил асбоблар жўрлигисиз асарларни ижро қилишади. 

4-03-2020, 11:17 67 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий