“Анъаналар этади давом”

5 март, соат 16:00 да мусиқа саройининг концерт залида “Булбулча” болалар хор рақс ансамбли созандалар гуруҳининг “Анъаналар этади давом” деб номланган ҳисобот концерти бўлиб ўтади.

Дастурда, доирачилар ансамбли, Сардорбек Ёқубжонов ижросида “Хоразм сегохи”, Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан парча, Ғуломов Жавохирбек ижросида “Балога қолдим” қўшиғи, хор ижросида “Рок тароналари”, Қиличов Отамурод ижросида “Сари галин”, Рўзибоева Мадина ижросида “Жўжжим айтаман” қўшиғи хамда “Доира садоси”, Алишер Навоий ғазалларидан парча ҳамда ансамбл ижросида “Шохистаиман” куйи томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. 

Юртимизда ўнлаб болалар ашула ва рақс ансамбллари мавжуд. Ушбу ансамблларнинг очилишига ва фаолият кўрсатишига Ўзбекистон давлат филармониясининг «Булбулча» ансамбли 1980-1990 йилларда намуна бўлди ва барча болалар ансамблларига йўл бошчи сифатида услубий-ижодий йўл кўрсатди. «Булбулча» болалар ашула ва рақс ансамбли 1970 йилда Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошида ташкил етилди. Aнсамблни ташкил етишда ўша даврнинг моҳир бастакори, жонкуяр ва ёшлар мураббийси Шермат Ёрматов жонбозлик кўрсатди ва у ансамблнинг бадиий раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади. «Булбулча» ансамбли тез орада болалар мусиқа оламида катта-катта муваффақиятларга еришди. Шермат Ёрматов яратган «Читти гул», «Чиллак ўйини», «Лола сайли», «Aссалом ҳаёт» қўшиқлари жажжи болажонларнинг севимли ашулаларига айланиб, «Булбулча» ансамблининг рамзи сифатида янграй бошлади. Бу бадиий жамоа юртимиз болаларининг маънавий юксалишида естетик пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Aнсамблнинг ривожланиш ва тараққий етиш вақти Мустақиллик даврига тўғри келди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ мамлакатимиз ҳукумати томонидан ансамбл фаолияти ва бастакор Шермат Ёрматов ижодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Натижада, Ўзбекистонда беш ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болалар қўшиқ олами ва санъати билан ошно бўлиб, жажжи болаларнинг бой ички оламини дунё бўйлаб куйладилар. Ҳозирда ансамбл таркибида кичкинтойлар хор гуруҳи, ўрта ёшдагилар (3-7 синфлар) хор гуруҳи, ўсмир-ёшлар хор гуруҳи (15-20 ёшдагилар), кичкинтойлар рақс гуруҳи, ўрта ёшдаги болалар рақс гуруҳи, фолклор гуруҳи, вокал ансамбли, ёш мақомчилар ансамбли ва миллий халқ чолғучилар гуруҳлари мавжуд. Aйнан мустақиллик даврида «Булбулча» ансамбли Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Финландия, Туркия, Словакия ва қатор Aфрика давлатларида ижодий сафарда бўлиб мустақил Ўзбекистоннинг пойдевори ҳисобланмиш ёшларнинг кенг тафаккури ва бой маънавий оламини намойиш етди.

5-03-2020, 11:11 239 0
Оставить комментарий