“Pretty women” деб номланган концерт дастури

       3 март, соат 19:00 да Мусиқа саройининг концерт залида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Давлат хор капелласи “Pretty women” деб номланган концерт дастурини тақдим этади.

Дастурда, Муслим Магомаев репертуаридан “Благодарю тебя'', “Принцесса снежная”, композитор Юрий Фаликнинг “Незнакомка”, Консуэло Веласкеснинг “Бесаме мучо”, Андрей Бабаевнинг “Необыкновенные глаза”, Астор Пьяццолланинг Либер тангоси, Флориан Герман ва Адальдизо Феррариснинг “Очи чёрные”, Рой Орбисоннинг “Pretty women”, Исаак Дунаевскийнинг ,, Весна идёт '' ва бошқа қўшиқлар ижро этилади. Концерт меҳмони “Замин” гуруҳи, солистлар Расул Абдуллаев, Анвар Турдуматов, Марат Шаильясов.

Давлат хор капелласи 1952 йил ташкил етилган. Хор жамоасининг вазифаси нафақат Ўзбекистоннинг хор меросини, балки жаҳон классикасини ҳам тарғиб қилишдир. Овоз санъаткорларнинг асосий воситаси ҳисобланади. Шу сабабли жамоа турли хил асбоблар жўрлигисиз асарларни ижро қилишади. 

 Хор капелласининг репертуари турли йўналишларда: булар классика, замонавий мусиқа, жаҳон хит естрадалари, халқ қўшиқлари ва бошқалар. 90-йилларда илк бор катта асарлар ижро қилинди: Бетховеннинг 9-симфонияси “Шодликка қасида”, Моцарт ва Ж.Вердининг реквиемлари. Капелла мунтазам равишда нафақат Ўзбекистоннинг, балки бошқа мамлакатларнинг кўплаб дирижёрлари ва оркестрлари билан ҳам ҳамкорлик қилади. Хор жамоаси A.Бочелли, Д.Хворостовский, A.Сафина каби машҳур солистлар билан битта саҳнада қўшиқлар ижро қилишган. 

 Давлат хор капелласига С.Валенков, А.Хамидов, К.Мирзаев, Д.Ждановлар раҳбарлик қилиб келишган. 2014-йилда жамоанинг қайта ташкил етилиши билан таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Шунга қарамасдан жамоадаги овоз сифати ўзгармади, хор санъатини мухлисларга таништиришда давом етмоқда. Aйни пайтда Давлат хор капелласининг бадиий раҳбари Aнна Туркина.

3-03-2020, 10:28 123 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий