Бастакор Анор Назаров хотирасига бағишланган концерт дастури

      Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида Ўзбекистон давлат филармонияси миллий симфоник оркестрининг таниқли бастакор Анор Назаров хотирасига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастурида бастакорнинг “Буюк ипак йўли” симфоник поэмаси, “Херосима” симфоник кантатаси, “Истиқлол вальси”, “Ҳаёл ичра” – виолончелда соло мусиқий асарлари ижро этилди.   
     Ўзбек мусиқа санъати ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, таниқли бастакор Назаров Анорқул Мамадович умрини мусиқа санъатига бағишлаган истеъдод соҳиби эди. 1968 йилда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаб, 1968—1985 йилларда Алишер Навоий номидаги ДАКТ оркестри солисти, 1985—1987 йилларда Тошкент шаҳар мусиқа ансамбллари жамоасининг бош дирижёри, 1986—1996 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, 1996—2000 йилларда «Ўзбекнаво» гастрол-концерт бирлашмаси бош директори, 2000—2002 йилларда эса бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
      Бастакорнинг эстрада йўналишида ёзилган «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» , «Ватан азиздир», «Жон Ўзбекистон» , «Ифтихор», «Яшнар баҳорим», «Она юрт», «Баркамол авлод», «Ўзбекистон муштарак» , «Гўзал Тошкент», «Юрт қадри» , «Азиз одамлар» , «Изҳор» каби 120 дан ортиқ қўшиқлари ўзининг жозибадорлиги, она Ватанга бўлган муҳаббат, уни эъзозлаш, асраб авайлаш ва инсонпарварлик руҳи билан суғорилганлиги билан эътиборлидир. 
      Концерт дастурида Анор Назаровнинг тўнғич ўғли халқаро танловлар лауреати, Чайковский номидаги халқаро ёшлар танлови мусиқий асар ижроси виртуози,  "Ille-de-France" номли Франция миллий танловининг 1 ўрин сохиби, “Планетанинг янги номлари” жамғармаси лауреати, М.Растрапович танлови ярим чорак финалисти, Париж олий консерваторияси олтин медаль сохиби,  “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилшод Назаров (виолончель) қатнашди.
       Концерт жараёнида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев ва дастур сухандони, Хизмат кўрсатган маданият арбоби Инесса Гулзарова таниқли бастакор фаолияти хақида ва унинг ижоди хақида илиқ сўзлар айтишди.  
         Ўзбекистон давлат филармониясининг миллий симфоник оркестрига Алибек Кабдурахманов дирижёрлик қилди. Оркестр бадииий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов.
28-02-2020, 11:12 238 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий