Жиззахда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

Жорий йилнинг 14 январь куни мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди. Жиззах вилояти мусиқали драма театрида 14 январь "Ватан химоячилари куни" муносабати билан байрам тадбири кенг нишонланди. 
Байрамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Сўнгра ўтган 2019 йил давомида мардонавор хизмат қилган харбийлар такдирланди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмасининг "Наво" ашула ва рақс ансамбли, "Дилхирож" йигитлар рақс ансамбли ҳамда "Афсона" рақс жамоаси ўзининг байрамона концерт дастури билан иштирок этди.
15-01-2020, 11:07 34 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий