Самарқанд шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур сана муносабати билан вилоят ҳокими  Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучларимизнинг бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг бир гуруҳ харбий хизматчилар орден ва медаллар, унвонлар ҳамда вилоят ҳокимлигининг фаҳрий ёрлиқлари, эсталик совғалар билан тақдирланди.
Тантанали  байрам тадбирининг бадиий қисмида вилоят санъаткорилари томонидан ижро этилган эл-юрт, мардлик ва садоқат ҳамда тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлар барчага бирдим кўтаринки руҳ бағишлади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси жамоасининг хонанда, созанда,рақосса ва рақослари фаол иштирок этишди.
Мазкур сана муносабати билан “Зилол бахт” базимгоҳида харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Ушбу тадбирда бўлинма хонандалари Санжар Турсунов, Сардор Салоҳиддинов, Ҳусниддин Жумабоев, Бахтигул Кушанова, Мухлиса Ахматжонова ва бўлинма рақос ҳамда раққосалари иштирок этишди.
15-01-2020, 10:45 50 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий