Термиз шаҳрида "Ватанпарварлик - миллий юксалиш сари" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 январь куни Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида "Ватанпарварлик - миллий юксалиш сари" шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Республикамиз аҳолисининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилаётган касб эгалари - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан таклиф этилиб, маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Ш.М.Олимов очиб бериб, бугунги кунда миллий армиямизнинг дунё миқёсидаги обрўси, ватан ҳимоячиларининг осойишта ҳаётимиздаги ўрни тўғрисида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан соҳа вакилларини қутлади ва ҳарбийларга эсдалик совғалари топширди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси, Ўзбекистон давлат  филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси хонандалари, Ўзбекконцерт давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандалари, вилоят Қўғирчоқ театри жамоаси, Термиз ихтисослаштирилган мусиқа мактаби фокчилар жамоаси ва Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликдаги концерт дастури намойиш этилди.Мазмунли ҳордиқ олган аскарлар, сержант ва офицерлар шўх тароналар янграганда саҳнага ташриф буюришиб, рақсларга тушишди ва тадбир якунида ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
14-01-2020, 10:54 104 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий