Сурхондарё вилоятида ҳарбий қисмда хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари билан телемулоқат уюштирилди.

14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 10 январь кунида Матбуот уйнинг кичик тадбирлар залида Хоразм вилоятидан Сурхондарё вилоятига келиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари билан тўғридан-тўғри телемулоқот уюштирилди. 
Жами 22-нафар аскарлар байрам муносабати билан ота-оналари билан мароқли дийдор онларига ҳамроҳ бўлиб, суҳбат қуришди.
Телемулоқотда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин қизлар Қўмитаси раиси Қобулова Мавлуда Умаржоновна, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари подпольковник Усмонходжаев Фахриддин Ҳусниддинович, давлат ва жамоат арбоблари, ОАВ, Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси ва Ўзбекконцерт давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими эстрада хонандалари ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ижодий жамоаси хонандалари иштирок этишди.
Телемулоқот қизиқарли ва мазмунли ташкил этилиб, аскарларнинг ота-оналари билан суҳбатлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
12-01-2020, 10:44 100 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий