Навоий шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир

2020 йил 8 январь куни Навоий шаҳридаги “Диёра” тантаналар масканида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, маданият бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида меҳмонлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятидан ҳикоя қилувчи кўргазма билан танишдилар.
Тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси, Навоий шаҳар маданият бўлими ҳамда Вилоят намунали мақом ансамбли хонандалари томонидан куй - қўшиқлар ижро этилди.
8-01-2020, 20:30 503 0
Оставить комментарий