Маданият ва санъат ходимлари саксовул ва арча кўчатлари экиш ишларида фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видео селектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 январь кунида Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Т.Боболов Термиз туманидаги Ҳарбий ўқув ўтказиш полигони ҳамда “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” чегараларидаги чўл ҳудудларда ёшларга намуна сифатида арча ва саксовул кўчатлари экиш ишларини бошлаб берди. Ушбу ҳайрли ишлар давомида вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ҳам ташкил этилди.
Тадбирлар давомида вилоят маданият бошқармаси Термиз шаҳар маданият бўлими томонидан овоз кучайтириш мосламалари билан таъминланди.
Сурхондаре филармонияси хонандалари томонидан тадбирнинг маданий қисми юқори савияда ташкил этилиб, кўчат экишдек ҳайрли ишларга ҳам ўз хиссаларини қўшишди
8-01-2020, 10:05 114 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий