Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Халқ шоири билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида “Китобхонлик — миллатни улуғлайди” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Адабий кечани вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Ҳаётхон Ортиқбоева Сирдарё вилояти адабий муҳитида содир бўлган муҳим воқеалар ҳақида гапирди. Сўнгра халқ шоири Сирожиддин Саййид ёшлар билан самимий суҳбатлашди ва шеърларидан намуналар ўқиб берди.
Тадбир жараёнида Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари ҳам шоир шеърларидан ёддан айтиб беришди. Шу мактаб директори Муҳаммад Исмоил таниқли шоир Сирожиддин Саййидга ўқувчилар томонидан тайёрланган совғани топширди.
Ўзбекистон Давлат Филармониясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси “Мумтоз наволар” халқ чолғу созлари ансамбли созандалари Отажон Примов, Қувондиқ Худойберганов, Қурбонбой Хошимов, Улуғбек Эгамбердиев, Ойбек Худойберганов,  овоз созловчи Мухиддин Қамбаралиев, сухандон Обит Икромовлар қатнашиб, дилрабо куй қўшиқ ва рақслар билан тадбирга ташриф буюрган  томошабинларга маданий хизмат кўрсатдилар.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқов Сирожиддин Саййид шеърлари билан айтиладиган қўшиқларни ижро этиб барча иштирокчилар қалбига қувонч улашди.
Шуни айтиб ўтиш жойизки Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Сирдарё вилояти умумтаълим мактаблари кутубхоналарига қарийб 100 миллион сўмлик 35 минг жилд китоб совға қилинди.
4-12-2019, 14:09 39 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий