Қозоғистон давлат дамли чолғулар оркестри ижросида хайрия концерти

2019 йили маданий ҳаётимизда Республикамиз бўйлаб кўплаб тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан пойтахтимизда номойиш этилган Қозоғистон халқ артистлари Роза Римбаева ва Мақпал Жунусова концертлари, “Абай” ва “Баттерфлай хоним”опералари, “A Fuego Lento” ва “Севги афсонаси” балет спектакллари пойтахтимиз аҳолисида ёрқин таассуротлар қолдирди. Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон давлат дамли чолғулар оркестри концерти ҳам шу лойиҳада алоҳида ўрин эгаллади.  
Жонли ижро, жонли мусиқа... Буларнинг ҳаммаси уйғунлашиб инсонга кўтаринки кайфият ва эстетик завқ бахш этади. Биз худди шундай таассуротни 1-декабрь куни Туркистон санъат саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан ташкиллаштирилган Қозоғистон Давлат дамли чолғулар оркестри ижросида “Осиё овози” деб номланган хайрия концертидан олдик. 
Концертни Қозоғистон Республикасида Хизмат кўрсатган арбоб, профессор ва бош дирижёр Канат Ахметов очиб берди ва концерт дастури ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. 
Дастур давомида қозоқ, рус миллатига мансуб  “Дайрабай”, “Булбул”, “Сердце в груди”, “Кўзимнинг қароси” каби йирик асарларни Халқаро танловлар ғолиби Береке Енкебаева ва Нурсултан Шатырханулы куйлади. 
Концерт белгиланган вақтдан ҳам ўтиб кетди, сабаби, концертга ташриф буюрган меҳмонлар ижро этилган куй-қўшшиқлардан жуда мамнун бўлиб, миннатдорчилик тариқасида қарсаклар садоси узоқ муддат давом этди.
2-12-2019, 13:19 63 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий