Хор жамоасининг фахрийлар пансионатида хайрия концерт дастури

Жорий йилнинг 29-ноябрь куни Ўзбекистон давлат филармонияси Республикада хизмат курсатган хор жамоаси Тошкент шаҳри Қора-қамиш даҳасида жойлашган фахрийлар пансионатига ўз хайрия концерт дастури билан ташриф буюрди. 
Концерт дастурида туркман, татар, рус, қоракалпоқ, озарбайжон ҳамда ўзбек халқ қўшиқларидан намуналар куйланди. 
Хор жамоаси яккахонлари - Д.Жабборова, К.Пазлидинов, А.Хайдаров, А.Неъматжонов ва Г.Нормухамедовлар ўзларининг ижро репертуарларидан ўрин олган  шўх қушиқлари билан тингловчиларга кўтаринки кайфият улашдилар!
30-11-2019, 12:55 275 0
Оставить комментарий