Навоий шаҳрида “Менинг оролим” деб номланган гала концерт дастури бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги нутқидан келиб чиқиб, Орол фожиаси оқибатларини кенг оммага етказиш ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Менинг оролим” шиори остида Навоий вилоят Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон давлат филармониясининг Навоий вилоят бўлинмаси томонидан Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” фаоллар залида концерт дастури ташкил этилди. Тадбирни Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Фаҳриддин Солиев Орол ҳақида тадбир иштирокчиларига қисқача маъулмот бериб концерт дасутрини очиб берди.
   Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилояти бўлинмаси ижодий жамоалари ҳамда Конимех туман маданият бўлими хонандалари ва рақс гуруҳи томонидан тайёрланган “Менинг оролим” деб номланган гала концерт дастурини намойиш этишди.
“Менинг оролим” мавзусидаги тарғибот тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.
1-12-2019, 12:15 64 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий