Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири

Ўзбекистонда ҳар йили ноябрнинг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади. Жорий йилнинг 9 ноябрь кунида “Туркистон” санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокор ва ҳамширалар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этган маросимда Давлатимиз раҳбарининг Тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттирилди.
Юксак эҳтиром ва кўтаринки руҳ билан кутиб олинган табрикдан сўнг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг махсус Фармонига кўра бир гуруҳ соҳа вакилларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Норбоева томонидан давлат мукофотлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов соҳа ходимларини Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.
Тадбирда мукофотланганлар соғлиқни сақлаш соҳасини изчил ривожлантириш, шифокорлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Байрам тадбири таниқли санъаткорлар, Ўзбекистон давлат филармониясининг "Ўзбекистон" ва "Наврўз" ашула ва рақс ансамбллари, Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси ва болалар ашула ва рақс жамоалари иштирокида концерт дастури билан якунланди.
10-11-2019, 16:17 43 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий