“Тиббиёт ходимлари куни” учун тантанали байрам дастури

2019 йил ҳам тиббиётда ўзига хос ислохот ва янгиликлар йили бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунга келиб тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришда мезонлар бутунлай ўзгарди. Эндиликда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатларнинг натижаси тахлил қилинганда статистик маълумотлар эмас, ҳалқимиз фаолиятимизга қандай баҳо бераётгани, аҳоли давлат томонидан яратилган замонавий тиббий хизматлардан нечоқлик бахраманд бўлаётганига асосий урғу берилмоқда.
Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек улкан ва масъулиятли вазифани сидқу - дилдан хизмат қилаётган фидоий, камтарин инсонлар бўлмиш жамики шифокорларни, қадрли ва эъзозли байрамлари муносабати билан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Кармана туманидаги “Тинчлик” тантаналар масканида байрам дастурхони ташкил этилди.
“Тиббиёт ходимлари куни” учун тантанали байрам дастурини, Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси, Ўзбекконцерт давлат муаассасаси вилоят бўлими ҳамда намунали мақоам ансамбллари томонидан тайёрланган жонли ижродаги концерт дастури тадбирга ўзгача файз бағшлади.
8-11-2019, 15:47 55 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий