“Бухоро мавжлари” Туркияда... (Видео)

Халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ўсиб келаётган авлодни мусиқа-эстетик жиҳатдан тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июнда қабул қилинган Президент қарори халқимизнинг маданий ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлди.Бугунги кунда, Ўзбекистон Давлат филармонияси тасарруфидаги 18 та бадиий жамоалар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари юртимизнинг энг истеъдодли ижодкорлари ва санъат аҳлини ўзида жамлаган бўлиб, маънавий бойлигимиз аталмиш куй-қўшиқ, ашула, рақс, шу билан бирга санъатнинг дунё тан олган барча турларини ижро этиб, юртимизда кенг тарғиб қилиб келмоқдалар. 
Бундан ташқари, филармония санъат усталари жаҳон бўйлаб ўтказилган халқаро фестивалларда ҳам фаол қатнашиб, миллий мусиқа ва рақс санъатидаги ютуқларни хорижда кенг тарғиб қилиб келмоқдалар.
Жумладан, ўзбек миллий маданияти, хусусан, рақс санъатини жаҳон миқёсида тарғибот қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ҳузуридаги “Бухоро мавжлари” ашула ва рақс ансамбли 2019 йил 8-22 июль кунлари Туркия давлати бўйлаб турне гастроль сафарларида бўлиб қайтди. 
2019 йил 8-12 июль кунлари Бурса шаҳрида 33-халқаро “Олтин Қоракўз” фольклор ва рақс фестивалида дунёнининг 32 та мамлакатидан фольклор ва рақс жамоалари иштирок этди. 13-18 июль кунлари  эса Инегюл шаҳрида 32-халкаро "Маданият ва санъат" фестивалида 13 та мамлакат қатнашди. Бундан ташқари “Бухоро мавжлари” ансамбли 18-22 июль кунлари Ялова шаҳрида бўлиб ўтган Халкаро "Туркий ҳалқлар маданий айтишуви" фестивалида ҳам қатнашди. 
Ушбу фестиваллар доирасидаги маданий тадбирлар оммавий сайл шаклида очиқ осмон саҳналарида ва аҳоли дам олиш масканларида бўлиб ўтди. Ансамблнинг ҳар бир чиқишлари томошабинлар томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди. Жумладан, Фарғона-Тошкент, Хоразм ва Бухорча рақслар, доира зарблари барчани ўзига мафтун этди. Мазкур фестиваллар давомида Бурса, Инегюл ва Ялова  шаҳар Губернаторлари  ва маданият давлат ташкилотлари раҳбариятлари билан давра суҳбатлари ва турли учрашувлар  бўлиб ўтди. 
Энг муҳими, “Бухоро мавжлари” ашула ва рақс ансамбли иштирокчилари томонидан намойиш қилинган бетакрор миллий қўшиқ ва рақслар фестивалга ташриф буюрган бошқа ансамблларни ҳам ўзига ром этди. Шу боис жамоа ўзбек санъати ва маданиятини ҳусусан, миллий рақс санъатини ёрқин намоён этганликлари учун дипломлар, эсдалик совғалари ва шу билан бирга, Ялова шаҳрида ўтказилган фестивалда Гран- При соҳиби бўлдилар. Келгусида, шу каби фестивалларда яна иштирок этиш бўйича ташкилотчилар ва бошқа чет давлатлар вакиллари билан ўзаро фикр алмашилди. Жамоа фаолияти Туркияда ўказилган фестиваль ташкилотчилар томонидан оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларида кенг ёритиб борилди. 
Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги ижодий жамоалар келгусида ҳам жамият ҳаётида ўзбек миллий мусиқа ва рақс, жаҳон классик санъатининг ўрни ва таъсирини кучайтириш, уларни илғор ютуқлар асосида ривожлантириш, аҳолининг мусиқа ва рақс санъатига бўлган маънавий эҳтиёжини қондириш, миллий мусиқа ва рақс санъатидаги ютуқларни Ўзбекистон ва хорижда кенг тарғиб қилиш, ижодий жамоалар репертуарини энг сара ижод намуналари билан тўлдириш борасидаги ишларни изчил давом эттиради.
24-07-2019, 18:59 314 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий