“Open Air” Қорақалпоғистонда

Хабарингиз бор жорий йилнинг 18-27  июнь кунлари  “Open Air” лойиҳаси Нукус,  Хива,   Термиз,  Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларига йўл олган!  Мусиқа карвони концерти Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида бошланиши муносабати билан Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий симфоник оркестри ва лойиха иштирокчилари биринчи манзилга етиб келишди.

Ташриф буюрган меҳмонларни вокзалда катта тантана билан кутиб олинди.  

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон миллий симфоник оркестри дирижёри Алибек Кабдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикаси бўлими "Халк созлари" оркестри жамоаси билан кўтаринки руҳда репетиция жараёнини ўтказди. 

И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ёнидаги марказий майдон 5000 тагача ўриндиқлар, мусиқавий чироқ ускуналари билан ясатилган саҳнада лойиҳа иштирокчилариниг биргаликда биринчи машқи бўлиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, Open Air Music лойиҳаси икки йилдан буён ташкиллаштирилмоқда. Шу давр мобайнида Ўзбекистон бўйлаб очиқ осмон остида 13 та концерт дастурлари ташкил этилган. Концерт дастурига ташриф буюрувчилар сони эса 100 000дан ортади.


18-06-2019, 05:18 138 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий