"Open Air" Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафарини давом этмоқда

Жорий йилнинг 12 июнь куни “Open Air”нинг Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Акилова Камола Балтабаевна, Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори Заиров Заир Камилджанович, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг матбуот котиби Асқархўджаева Мовлуда Саидмухаммадзокир қизи, Ўзбекистон давлат филармонияси бадиий раҳбари Бацких Павел Алексеевич ва Ўзбекистон миллий симфоник оркестри дирижёри Алибек Кабдураҳмоновлар ҳамда ОАВ журналистлари қатнашди.
Азиз дўстлар! Анжумандан бизга шу маълум бўлдики, "OPEN " лойиҳаси янада узоқ уфқларини кўзлаб кенгаймоқда. Энди у Нукус,  Хива,  Термиз,  Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларига йўл олади! Биринчи марта ушбу шаҳарларнинг аҳолиси ва меҳмонлари, дирижёр Алибек Кабдураҳмонов томонидан Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли ижросини эшитиш имкониятига эга бўлади. Концерт дастурида сизни хақиқий катта ёрқин мусиқа асарлари ва янги ижрочилар кутмоқдалар! Кутиб олинг - «OPEN AIR. Sahro simfoniyasi»!
Анъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.
Лойиҳа Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ёнидаги марказий майдонда бошланади. Мусиқа карвони концертлар билан Хива, Термез, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат майдонларида йўлини давом эттиради.
18 июнь –Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон), И.В.Савицкий номидаги музей олдидаги майдонда;
20 июнь —Хива шаҳри (Хоразм вилояти), “Ичан Қала” ансамбли олдидаги майдонда;
23 июнь –Термез шаҳри (Сурхондарё вилояти), Санъат саройи амфитеатрида;
25 июнь –Қарши шаҳри (Қашқадарё вилояти) шаҳар амфитеатрида;
27 июнь –Шаҳрисабз шаҳри (Қашқадарё вилояти) “Оқ сарой” олдидаги майдонда.
Барча майдонларда лойиҳа учун ташкил этилган концерт заллари, 3000дан 5000 тагача ўриндиқлар, мусиқавий чироқ ускуналари билан ясатилган саҳна, шаҳарнинг ўзига хослигини акс эттирувчи визуал экранлар қурилади.
Концерт дастурларининг ҳар бири вилоятларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тузилган, Концерт дастури мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильмлардан мусиқалар, рақс композицияларининг асл танловлари, ҳажвий чиқишлар, томошабинлар учун кутилмаган совға ва яна кўплаб қизиқарли «туҳфа» ларни қамраб олган беш турдаги шоудан иборат. 
Лойҳа қуйидаги ташкилотлар қўллаб-қувватлаши асосида амалга оширилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон давлат филармонияси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимиятлари. 
Бош ҳомий: Sothis Ages компанияси. 
Лойиҳа хамкори: “Amirsoy” тоғ курорти.
12-06-2019, 16:51 125 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий