Симфоник рок-концерт

Ўзбекистон миллий симфоник оркестри пойтахтимиз рокерлари билан ҳамкорликда “Туркистон” ёзги концерт майдонида юртимизда биринчи бор рок-концерт дастурини ҳавола этди. Ташриф буюрган уч минг тамошабин жахон рок мусиқа санътининг машхур куй ва қўшиқларини оркестр ижросида мароқ билан тинглашди.
Симфоник open space рок концертини Ўзбекистон давлат филармонияси ва Yangi Fazo Asri реклама агентлиги ташкиллаштирди.
Энг сара мусиқий композициялардан AC/DC, Metallica, Scorpions, Led Zeppelin, Deep Purple, Queen, Aerosmith, The Beatles, Linkin Park и Red Hot Chili Peppers концерт дастуридан жой олди. 
Алибек Кабдурахманов оркестрга дирижёрлик қилди. 
Шу билан бирга «Flyin' Up», «Крылья оригами», «DalaHast», «Jazzirama» ва бошқа санъаткор,мусиқачилар бу катта тадбирга қўшилишди. 
Тамошабинларга ҳавола этилган мусиқа асбобларнинг жарангдор оҳанглари концерт дастурини ранг-баранг ва ёрқин тадбирига айлантирди. Концертга ташриф буюрган собиқ “Ялла” гурухининг солисти Зиёд Эшонходжаев ва опера хонандаси Малика Норматова ижросидаги “Барселона” қўшиғини ҳамма баралла куйлаб майдонни байрам кайфиятига айлантирди.
26-04-2019, 10:23 364 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий