Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди

Оғир жудолик! Бугун Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат филармонияси фахрийси, ўзбек мумтоз ашула санъатининг юлдузи Ортиқ Отажонов 72 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 
Ортиқ Отажонов 1947 йилнинг 30 январида Хоразм вилоятининг Хитой қишлоғида оддий меҳнаткаш оилада туғилган. Ёшилигидан қўшиқ айтишга иштиёқи кучли бўлган. Хонанда айтишига қараганда, болалигида радиодан қандай қўшиқ эшитса ўшани ҳиргойи қилиб юраверар экан.
1957 йил “Лазги” ансабли бадиий раҳбари Гавҳар Раҳимова бу ҳавоскор хушовоз йигитни ишга таклиф қилади. 1962 йилда Ортиқ Отажонов Хоразм санъат мактабининг мусиқа факультетига ўқишга киради. Қўшиқ айтиш сирларини эса машҳур ўзбек хонанадаси Комилжон Отаниёзовдан ўрганади. Хонанда Комилжон Отаниёзовни ўзининг ҳақиқий устози деб билади. 
Катта саҳналарда Ортиқ Отажонов 1968 йилдан 1997 йилга қадар фаолият олиб борган. 1982 йилдан 1985 йилгача "Лазги" ансамблига раҳбарлик қилган.Хонанданинг "Умр ўтар", "Лазги", "Бошқача", "Келсун, келсун", "Дилбар", "Юришларинг" каби қўшиқлари ҳақиқий замонавий мумтоз қўшиқларга айланган. Хонанданинг ўзига хос характерга эга бўлган кучли овози ҳар биримизга жуда яхши таниш. 
Устозимиз Ортиқ Отажоновнинг вафот этгани муносабати билан яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин.

17-05-2019, 23:20 146 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий