Ўзбекистон давлат филармониясининг Республика семинар-кенгаши бўлиб ўтди



   Жорий йилнинг 16 феврал куни Бухорo шахрида Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ташкил қилинган “Ўзбек ҳалқ мусиқий мероси ижрочилик услубларининг долзарб муаммолари”,“Хорижий сайёҳларга маданий хизмат кўрсатиш бўйича Бухоро тажрибаси” мавзусида Республика семинар-кенгаши бўлиб ўтди.  
    Мазкур семинар кенгашда Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбарияти ҳамда  вилоятлардаги бўлинма директорлари иштирок этишди. Шундан сўнг хорижий сайёҳларга маданий хизмат кўрсатиш бўйича Бухоро вилоят бўлинмасининг тажрибасини амалда қўллаш таъкидланди. 
   Семинар кенгаш якунида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ҳузуридаги “Бухорча”, “Бухоро мавжлари”, “Бухоро гўзаллари”, “Мавриги” ансамбллари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди. Бундан ташқари, “Буюк ипак йули” деб номланган махсус театрлаштирилган томоша ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

18-02-2019, 15:31 63 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий

Тэги