“Вена Янги йил базми”


Юртимизнинг ҳар бир гўшасида кириб келаётган Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Шаҳримиз кўчалари, иншоот ва бинолар байрамона тус олиб улгурди. Янги йил байрами арафасида юртдошларимизга нафақат қувонч улашиш, балки уларни жаҳон мусиқа санъатининг нодир намуналари билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йил 19 декабр куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон давлат филармониясининг Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ҳамда Давлат хор капелласи иштирокида “Вена Янги йил базми” деб номланган шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.     
Концерт дастурида Янги йил шодиёналарини акс эттирувчи куй-қўшиқлар, вена валси, мазуркалар, кинофильмлардан мусиқалар томошабинларга тақдим этилди. Концертда Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бадиий раҳбари,  Ўзбекистон халқ артисти Исмаил Жалилов ва Давлат хор капелласи бадиий раҳбари Анна Туркина иштирок этди. Дирижёр – халқаро танловлар совриндори Алибек Кабдурахманов. Бу каби концерт дастурлар юртимизда Янги йил байрами янада кўтаринки руҳда ўтишига хизмат қилади.



26-12-2018, 19:15 254 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Оставить комментарий